(GMT+5) | 01.10.2023

Бугунги ёшлар юксак маънавиятга эга бўлиши керак

Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Р.Абдусаматов М.Улуғбек маҳалласидаги 50-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Мингбулоқ маҳалласидаги 52-умумий ўрта таълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида учрашув ташкил этди. 

Суҳбат давомида давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар тушунтирилиб, ёшлар онгига салбий таъсир этувчи ғоя ва таклифлардан эҳтиёт бўлиш кераклиги бугунги замон талаби эканлиги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилиб, ижроси юзасидан муддатлар белгилаб олинди.

Мутлоқ "ғолиб бўлиб" ёшлар онгига руҳий ва жисмоний зарба берувчи тақиқланган психотроп дорилар истеъмолидан сақланиш кераклиги видеоролик орқали тушунтириб берилди.

Юксак маънавиятимиз ва бой тарихимизни битирувчи ёшларга яна бир бор кўрсатиш мақсадида юртимиз бўйлаб саёҳат ташкил этилиши ҳақида ҳам келишиб олинди.