- Бош саҳифа
- Туман ҳокимлиги
- Раҳбарият
Раҳбарият

Янгийўл тумани ҳокими
Ялгашев Улугбек Усарович
МАНЗИЛ: 112000, Гулбаҳор маҳалласи, Шароф Рашидов кўчаси 6 уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 202-10-21
ФАКС: 0 370 602-20-60
E-MAIL: yangiyol.t@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.yangiyol.uz
Е-ХАТ: yangiyo’l.t@exat.uz
ҚАБУЛ КУНЛАРИ: жума 9:00 дан 12:00 гача
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1989-1994 йй. - Самарқанд Давлат меъморчилик-қурилиш институти талабаси
1994-1995 йй. - Жиззах вилояти 4-механизациялашган кўчма колонна муҳандиси
1995-1997 йй. - “Жиззахстепсервискомплект” муҳандиси
1997-1998 йй. - “Жиззахчулқурилиш” бирлашмаси бош ҳисобчи ўринбосари
1998-2000 йй. - “Ўзгўштсутсаноати аудит” аудиторлик фирмаси аудитори
2000-2003 йй. - Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси, бош назоратчи-тафтишчиси
2003-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш бўлими бош назоратчи-тафтишчиси
2005-2009 йй. - Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Тошкент вилоятидаги Назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи
2009-2012 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи
2012-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси инспектори
2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси етакчи инспектори
2018-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори
2020 й - х.в. – Янгийўл тумани ҳокими
Мажбуриятлар
Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли монтиронгини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
туманнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини химоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтиришфермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
- Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли ҳизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят шунингдек иқтисодиёт тармоқлари иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ҳокимликнинг ярим йиллик ва йиллик иш режаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Абдурасулов Эрали Пулатович
МАНЗИЛ: 112000, Гулбаҳор маҳалласи, Шароф Рашидов кўчаси 6 уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 202-10-21
ФАКС: 0 370 602-20-60
E-MAIL: yangiyol.t@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.yangiyol.uz
Е-ХАТ: yangiyo’l.t@exat.uz
ҚАБУЛ КУНЛАРИ: жума 10:00 дан 12:00 гача
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2008-2010 йй. – Молия вазирлиги Пенсия жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг даромадлар, молиялаштириш ва буҳгалтерия ҳисоби бўлими етакчи иқтисодчиси
2010-2010 йй. - Молия вазирлиги Пенсия жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг аппаратининг маблағларини бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинг бўлими бош мутахассиси
2010-2010 йй. - Молия вазирлиги Пенсия жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг аппаратининг пенсия ҳисоблаш услубиётини мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бош мутахассиси
2011-2013 йй. - Молия вазирлиги Пенсия жамғармасининг Яккасарой тумани бўлими бошлиғи
2013-2014 йй. - Молия вазирлиги Пенсия жамғармасининг Мирзо Улуғбек тумани бўлими бошлиғи
2014-2014 йй. - Молия вазирлиги Пенсия жамғармасининг Олмазор тумани бўлим бошлиғи ўринбосари
2014-2016 йй. – Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Мамарасулов Пулат” хусусий корхонаси раҳбари
2016-2017 йй. –Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири ўринбосари –халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи в.б.
2016-2017 йй. –Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи в.б.
2017-2018 йй. –Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими мудири в.б.
2018-2019 йй. –Тошкент вилояти Янгийўл туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири
2019 й. - ҳ.в. - Янгийўл туман ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
Мажбуриятлар
саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликни ривожлантириш соҳасида:
ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хом ашёни ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;
саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;
туманда ва стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривжлантириш;
муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;
аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжаликни ривожлантириш;

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Бадалов Лутфулла Мирзаабдуллаевич
МАНЗИЛ: 112000, Гулбаҳор маҳалласи, Шароф Рашидов кўчаси 6 уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 202-10-21
ФАКС: 0 370 602-20-60
E-MAIL: yangiyol.t@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.yangiyol.uz
Е-ХАТ: yangiyo’l.t@exat.uz
ҚАБУЛ КУНЛАРИ: жума 10:00 дан 12:00 гача
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1994-1996 йй. - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори
1996-1998 йй. - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи
1998-2002 йй. - Тошкент шаҳар Шайҳантохур тумани давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи
2002-2003 йй. - Тошкент шаҳар Тошкент тумани пракуратураси ҳузуридаги солиққа ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлими катта инспектори
2003-2009 йй. - Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани прокуратура ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш депортаменти бўлим бошлиғи
2009-2010 йй. - Тошкент шаҳар “Бобур саноатсервис” масъулияти чекланган жамияти ҳуқуқшуноси
2010-2015 йй. - Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Ирода мафтуна” фермер хўжалиги раҳбари
2015-2016 йй. - Тошкент вилояти Янгийўл тумани Фермерлар Кенгаши раиси
2016-2017 йй. - Ўз ЛиДеп Сиёсий кенгаши Бош Вазир кабул хонаси мувофиклаштириш гурухи рахбари.
2017-2018 йй. - Узбекистон фермерлар кенгаши ижрои аппарати бошкарувчиси.
2018-2018 йй. - Янгийўл туман ҳокими ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи
2019-2021 йй. - Янгийўл туман Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш раиси
2021 й. ҳ.қ. - Янгийўл туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
Мажбуриятлар
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, хайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
Саидқулов Рустам Сайдирахманович
МАНЗИЛ: 112000, Гулбаҳор маҳалласи, Шароф Рашидов кўчаси 6 уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 202-10-21
ФАКС: 0 370 602-20-60
E-MAIL: yangiyol.t@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.yangiyol.uz
Е-ХАТ: yangiyo’l.t@exat.uz
ҚАБУЛ КУНЛАРИ: жума 10:00 дан 12:00 гача
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1995-1999 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
1999-2000 йй. – Ҳарбий хизматда
2001-2001 йй. – “Оникс” очиқ акциядорлик жамияти Бухгалтерияси қимматли қоғозлар бўйича иқтисодчи
2001-2003 йй. – “Оникс” очиқ акциядорлик жамияти Бухгалтерияси қимматли қоғозлар бюроси бошлиғи
2003-2011 йй. – 10089-сонли ҳарбий қисм офицери
2012-2013 йй. – «Rasul-nur-farm» маъсулияти чекланган жамияти директори
2013-2014 йй. – Ўзмиллийбанк Тошкент шахар бош бошқармаси Саёҳат бўлими 1-тоифали мутахассис
2014-2015 йй. – Ўзмиллийбанк Тошкент шахар бош бошқармаси Саёҳат бўлими бошлиғи
2015-2017 йй. – Ўзмиллийбанк Тошкент шахар бош бошқармаси Саёҳат бўлими бош бухгалтери
2018-2018 йй. – Тошкент вилояти Нурафшон шахар ҳокимлиги иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси
2018-2019 йй. – Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари
2019-2020 йй. – Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳоким ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
2020 й. - ҳ.в. - Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳоким ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи