Янгийўл тумани Обод маҳалласида яшовчи Жаҳонгир Мирзаев маҳалладаги ёшлар етакчисининг ваъдасига ишониб Туркия давлатидан қайтиб келди.
Хўш, ёшлар етакчиси ваъдага вафо қилдими?
Ҳаа, ёшлар етакчисининг ижобий тавсиясига асосан Жаҳонгир бепул ҳарбий хизматга бориб келди. Ҳозирги вақтда эса "Perilla Food" корхонасида 25 нафар ишчи ходимларга иш бошқарувчи раҳбар.
Ҳа айтганча, бундан ташқари Жаҳонгир Миллий гвардияга ҳам хужжатларини топшириб қўйган, натижасини кутамиз.
Саховатдан гапирамиз деб бонг ураётган етакчи Азамхўжанинг маҳалладаги ёшлари ҳам етакчидан миннатдор.
Нега дейсизми? Ғуломжон Маликов ёшлар етакчисининг ижобий тавсиясига асосан, субсидия асосида мотокультиватор олган.
Бундан ташқари Ойсулув Ахаева ҳам субсидия асосида тикув мошиналари олиб, қизиққан ҳунари билан шуғулланиб келмоқда.
Ҳозирги вақтда иккала ёшнинг ҳам 1 ойлик даромади 2 ярим, 3 млнга сўмга етган.
Худди шундай Ёшлик маҳалласининг ёшлари ҳам ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси орқали ижобий натижаларга еришиб келишмоқда.
Ишонмайсизми? Ана бориб кўришингиз мумкин. Гулистон кўчаси 32-уйда яшовчи Дурдона Ибрагимова ҳам субсидия асосида тикув машинаси олиб, оиласига ҳар ойда 3 млн сўмдан даромад олиб келяпти.
Бизда "Ёшлар дафтари" орқали оилавий шароити яхшиланган ёшлар ҳали жуда кўп.
Масалан, Кўкаламзор маҳалласида яшовчи Нурмуҳаммад Қосимов ҳам субсидия асосида "Пайвандлаш асбоб-ускуналар жамланмаси"ни олиб оиласини боқиш учун 2 ярим, 3 млн сўмдан даромад топаяпти.
Бу ҳали бошланиши. Натижаларда биз яна давом этамиз.