Тошкент вилояти Янгийўл туманида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Холматов бошчилигида Янгийўл туманида фаолият юритаётган ва бугунги кунда касаба уюшмаларига аъзо бўлмаган қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритиб келаётган корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилган ва келажакда режалаштирилган ишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, бугунги кунда касаба уюшмасининг иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларини жамоа шартномалари орқали тартибга солиш авзалликлари, аъзо бўлган корхона ходимларига касаба уюшмалари томонидан тақдим этиладиган имкониятлари ҳақида сўзлаб ўтди.
Ишчи ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида кўнгилочар тадбирлар ва соғлиқларини тиклаш учун йўлланмалар қолаверса, ички туризм бўйича сайёҳатлар уюштиришда амалий кўмаклашиш масалалари бўйича ҳам атрофлича тушунтирилиб, маълумот берилди.